• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 16 апреля 2022

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси Бўстонлиқдаги 40 гектар ерни $3 миллионга пулламоқчи бўлди

У бу ишни ўзининг 4 нафар тадбиркор шериклари билан қилмоқчи бўлган.

1326
0
Бош прокуратура

Бўстонлиқдаги ер майдонини 3 млн АҚШ долларига сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан “M.B.B.” МЧЖга 30 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарти билан мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун 40 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ, МЧЖ мансабдор шахслари бугунги кунга қадар ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан Элмурод исмли шахс орқали 3 млн АҚШ долларига сотаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган.

Тадбир давомида, 40 гектар ерга эгалик ҳуқуқи бўлмаган тўрт нафар тадбиркор ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси фуқаро Д.А.га $3 млн эвазига сотишга келишиб, олдиндан $180 мингни аванс сифатида олган вақтларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1326
0