• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 апреля 2022

Сурхондарёда Nexia-3 ичидаги йўловчилари билан ёниб кетди

Икки Nexia-3 тўқнашиб, уларнинг бири ёниб кетган. 3 киши ҳалок бўлди.

1135
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-102 автомобиль йўлида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ангор—Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳаракатланиш чоғида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган яна бир Nexia-3 билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида автотранспорт воситаларининг бирида ёнғин юзага келган.

Натижада, йўловчилар — Қ.Р. (23 ёшли, эркак), А.Й. (23 ёшли, аёл) ва ҳайдовчи О. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

1135
0