• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 марта 2021

Пойтахтнинг икки туманида газ ва иссиқлик тизими вақтинчалик ўчирилади

Яшнобод ва Мирзо Улугбек туманларининг айрим манзилларида таъмирлаш ишлари сабабли аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар табиий газ ва иссиқлик тизимисиз қолдирилади.

1193
0
UzNews.uz

23 март куни Яшнобод туманида таъмирлаш ишлари туфайли айрим манзилларда соат 10:00 - 18:00 орасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.  

Д. Усманова, Каримова, Уйсозлар, Мумтоз кўчасидаги кўп қаватли уйлар, Каримова, Оҳанграбо кўчаси ва ушбу кўчанинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида, Чашма кўчаси ва унинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида, Шавкат кўчаси ва унинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида, Садаф, Чарос, Мулойим, Табибий ва Табассум кўчаларининг айримларида газ таъминоти бўлмайди, баъзиларида эса газ босими пасаяди.

Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасидаги магистрал иссиқлик қувурларда содир бўлган авария ҳолатини таъмирлаш ишлари сабабли 23 март соат 9.00 - 17.00 орасида Феруза мавзесида жойлашган 110 та кўп қаватли уйлар, 6 та МТТ ва  1 та касалхона биноларида иссиқлик тизими вақтинчалик ўчирилади.

1193
0