• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 апреля 2022

Тошкентда тадбиркорга $2 млн кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар “юқоридаги” танишлари орқали имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун $100 минг талаб қилишган.

742
0
Прокуратура департаменти

Тошкентда тадбиркорга 2 млн АҚШ доллари имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Яшнобод туманида М.М. ва С.Н. “Д..-” МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўрашган.

Улар сўралган пулдан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

742
0