• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2022

Маҳбусларни қийноққа солган 7 нафар ИИО ходими жазоланди

Омбудсман маҳкумларни қийноққа солиш каби ҳолатлар юзасидан мониторинг ўтказди.

816
0
Sputnik

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимованинг маълум қилишича,2021 йил давомида эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда мониторинг ўтказилиб, 4,5 мингдан ортиқ шахс билан жамоавий ва 758 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Қайд этилишича, омбудсман номига ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ҳамда адвокатлари томонидан 6 104 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 2 119 таси бевосита ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг мурожаатларидир.

Шикоятлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра 4 та ҳолатда ИИОнинг 7 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган.

Омбудсманнинг қийноқларни олдини олиш бўйича амалга оширилган мониторинг ташрифлари юзасидан тайёрланган чораклик таҳлилий ахборотлари ва йиллик маърузаси Олий Мажлис палаталарига тақдим этилган.

816
0