• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 апреля 2022

Тошкентда бинонинг 9-қаватидан тушиб кетган эркак ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди

Бош прокуратура 42 ёшли эркакнинг ўлими юзасидан маълумот берди.

1495
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эркак Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг нинг 9- қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун, 21 апрель куни соат 11:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, бугун содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда воқеа жойи атрофи белгиланган тартибда ўраб олинган ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ходимлари томонидан кўздан кечирилган.

1495
0