• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 апреля 2022

Жиззахдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди

Салонда тиқилиб қолган ҳайдовчи қутқариб қолинди.

882
0
Жиззах вилояти ФВБ

Маълум қилинишча, жорий йилнинг 23 апрель куни соат 13:40 ларда Жиззах вилояти ФВБга Дўстлик тумани ҳудудидаги йўлда ЙТҲ содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Аниқланишича, Гагарин-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia қарама-қарши йўналишдаги Laccetti билан тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Қутқарув ишлари давомида Laccetti салонида қисилиб қолган ҳайдовчи махсус ускуналар ёрдамида чиқарилган ва тиббиёт ходимларига топширилган.

Аммо, Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

882
0