Жорий йилнинг январь-март ойларида Тошкент божхона постлари орқали 1,2 млн АҚШ доллари қийматидаги 1,1 минг тонна қуритилган хурмо маҳсулоти импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
Энг кўп хурмо импорт қилинган давлатлар:
Эрон - 997 тонна
Тунис - 53,5 тонна
Қозоғистон - 44,6 тонна
БАА - 40,2 тонна
Туркия - 25 тонна
Саудия Арабистони - 22,4 тонна