2021 йилда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 минг 343 та мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда бугун, 26 апрель куни АОКАда ИИВ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 минг 777 та руҳий, 13 минг 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 минг 174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 минг 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.
Қайд этилишича, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида, 39 минг 343 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилди.
Ҳимоя ордерларнинг 26 минг 667 таси турмуш ўртоқлари, 1 минг 559 таси қайноналар, 1 минг 128 таси келинлар ҳамда 9 минг 989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.