• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2022

Мамлакат бўйлаб саёҳат қиладиган фуқаролар учун чипталарга 50 фоиз чегирма жорий қилинади

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб чипталарга чегирмалар амал қилади.

810
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 сентябрдан бошлаб, мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган фуқаролар учун чипталарга чегирмалар жорий қилиниши айтилди.

- авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

- меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

- музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

810
0