• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 апреля 2022

Хотин-қизлар, болалар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

629
0
Сенат

Жорий йилнинг 26 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди.

Унга ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган, улар кейинчалик мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ўз ичига олган Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Уни амалга оширишга ихтисослашган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил экспертлар жалб этилади.

629
0