• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 апреля 2022

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона ходими қамалди

Тарихий обидаларни кўриш учун келган сайёҳни ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситган шахсга чора кўрилди.

975
0
Иллюстрация / fotokto.uz

​​Самарқандда хорижлик сайёҳни шаъни ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона ходими жазоланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бош прокуратурага тарихий обидалар билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди.

Суд қарорига кўра, А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

975
0