Маълум қилинишича, бир гуруҳ шахслар 1993 йилда туғилган Д.М.ни Бухоро шаҳар “Карвон бозор” автошоҳ бекатидан Lacetti'га мажбуран миндириб, Бухоро шаҳар “Кўкалдош” МФЙ Гулшан кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган уйга олиб келишади.
Улар бу ерда турли хилдаги ножўя Д.М.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, унга жисмоний куч ҳамда руҳий тазйиқ ўтказишади. Танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказишади. Шу вақтда жиноятчилар тезкор тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинади.
Дастлабки маълумотларга кўра, калтакланган фуқаро савдо дўконларида харидорларга чек бермаётган ва шу орқали давлат ғазнасига тушиши керак бўлган солиқдан қочиб юрган тадбиркорлар ҳақида маълумотлар тўплаган ва уларни тегишли идораларга етказган.
Маълумотга кўра, ушланганларга бу ишни қилишни таклиф қилган кимсанинг ўзи солиқ идораси ходими бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 137 -моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.