• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 апреля 2022

Андижонда ҳокимлик ходими пора билан ушланди

У фермер хўжалиги иш юритувчисидан ер масаласини "юқоридаги" танишлари орқали ҳал қилиб бериш учун $1,5 минг сўраган.

861
0
Прокуратура департаменти

Асака тумани ҳокимлиги юрисконсульти фирибгарлик жинояти устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Асака тумани ҳокимлигининг юрисконсульти Х.Қ. “Қ.Н.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Н.нинг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Н.М.” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Қ.Н.” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

У ўз хизмат хонасида олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

861
0