• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 апреля 2022

Топшириқлар ўз вақтида, сифатли ижро этилиши шарт — Танзила Нарбаева

Ижро ҳолатида айрим муаммо ва камчиликлар бор.

815
0
UzNews.uz

Сенатнинг 25-ялпи мажлисида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича маълумот берилди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳисобот юзасидан фикр билдириб, Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ва вазифалар ижроси бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

“Оралиқ муҳокамаларда ижро ҳолати мунтазам кўриб чиқилмоқда. Бироқ бу борада айрим муаммо ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Вазирлар Маҳкамаси вакили бундай ҳолатларни беэътибор қолдирмаслиги керак.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барча даражадаги мутасадди вазирлик ва идоралардан давлат дастурида белгиланган вазифаларга янада масъулият билан қарашларини ва ўз вақтида, сифатли ижро этилишини таъминлашларини сўраймиз”, – деди Сенат раиси.

815
0