Жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақалар 12 фоиз оширилади. Президент бу бўйича тегишли фармонни имзолади.
Шунингдек, энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга).
Мутасаддиларга ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш топширилди.