Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессиясида пойга ишқибози бўлган тошкентлик ёшларнинг қизиқиши ва таклифлари ўрганилиб, улар учун махсус жой ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиши бўйича таклиф ишлаб чиқишга топшириқ берди.
"Шаҳарда охирги вақтда ёшлар ўртасида 'дрифт' қилиш оммалашиб бормоқда. Ёшларда пойга ўйнашга, 'дрифт' қилишга эҳтиёж бор. Биз ҳар нарсага тақиқ қўймасдан, буни олдини олишга эътибор беришимиз керак. Бу жамиятга зарар берадиган спорт эмас. Бунга ёшларнинг "қони қайнаган" ёшидаги ҳаваскорлиги даражасида қараганимиз маъқул.
Агар керак бўлса, уларга полигон қуриб берамиз ва халқаро спортларни ташкил қиламиз. Бу сайёҳларни жалб қилишга ҳамда тақиқланган жойларда бундай ишларни қилишни олдини олиш бўлади", - деди Ортиқхўжаев.