• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 апреля 2022

Сурхондарёда қўшни давлатлардан олиб келинган салкам 25 кг наркотик мусодара қилинди

ДХХ Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган гиёҳванд моддаларини пулламоқчи бўлган шахсларни ушлади.

624
0
Видеодан кадр

Аниқланишича, тожикистонлик наркокурьер томонидан Сариосиё туманига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 7 кг 969 гр “гашиш” моддасини олиб, келгусида Фарғона водийсидаги жиноий шерикларига сотишни режалаштирган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган шахс қўлга олинди.

Шунингдек, Термиз шаҳрида эса 1978 йилда туғилган, муқаддам гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган маҳаллий фуқаро Тожикистондан айланма йўллар орқали олиб келинган 5 кг 83 гр. “опий” ва 896 гр. “гашиш” моддаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.

1992 йилда туғилган Афғонистон фуқароси чамадонга хуфиёна жойлаштирилган 3 кг 884 гр. “опий” моддасини келгусида сотиш мақсадида божхона кўригидан яширинча ўтказиб, Термиз шаҳрига олиб келган вақтида ушланди.

Термиз туманида қайд этилган ҳолатда бўлса Денов туманида яшовчи, 1987 ва 1998 йилларда туғилган 2 фуқаро харидорга 997 гр. “опий” моддасини 2 минг АҚШ доллари ҳамда 40 млн сўмга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу ажал оғусининг эгаси, Денов туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс ҳам ушланди.

Шунингдек, афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан бериб юборилган 730 гр. “опий” ва 3 кг 953 гр. “гашиш” моддаларини Термиз шаҳрида қабул қилиб олган вақтида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган муқаддам содир этган наркожинояти учун судланган шахс ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 10 кг 694 гр. “опий” ва 12 кг 818 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

624
0