• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 мая 2022

Ўзбекистонда 77 нафар болада кам учрайдиган ирсий касаллик аниқланди

Спинал мушак атрофиясининг чорак қисмига қариндошлар ўртасидаги никоҳ сабаб бўлмоқда. Мутахассис касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берди.

1100
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 77 нафар болада кам учрайдиган ирсий касаллик — спинал мушак атрофияси аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, спинал мушак атрофияси камёб ирсий касаллик ҳисобланиб, онанинг ҳомиладорлик вақтида болада вужудга келади. Энг ёмони, хасталик ўз вақтида, яъни 6 ой ичида даволаниши зарур. Акс ҳолда, бундай беморларнинг тенг ярми 2 ёшга етгунича вафот этади.

Таъкидланишича, дунё бўйича ушбу касаллик ҳар 610 минг чақалоқдан бирида учрайди. Аммо жажжи беморларнинг 50 фоизи 2 ёшга етмай нафас етишмовчилиги сабабли ҳаётдан кўз юмади.

"Юртимизда ҳам 77 нафар болада ушбу касаллик таҳлили намуналари тасдиқланган. Уларнинг 24 фоизи қариндошлар ўртасидаги никоҳ оқибатида, 40 фоизи эса икки ва ундан кўп спинал мушак атрофияси билан туғилган болали оилалар ҳамда 36 фоизи ота ҳам, она ҳам ушбу ген ташувчиси бўлган оилаларда дунёга келган", - деди Элмира Боситхонова.

1100
0