• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2022

Тошкентдан водий вилоятларига қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди

Ноқулай об-ҳаво сабаб бугун Наманган ва Фарғонага қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.

964
0
UzNews.uz

Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни Uzbekistan airways АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085/086 Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш 15:00;
  • Фарғонага етиб бориш 16:00.
  • Фарғонадан жўнаб кетиш 17:00;
  • Тошкентга етиб бориш 18:00.

HY-095/096 Тошкент - Наманган - Тошкент йўналиши;

  • Тошкентдан жўнаб кетиш 19:00;
  • Наманганга етиб бориш 20:00.
  • Намангандан жўнаб кетиш 21:00;
  • Тошкентга етиб бориш 22:00.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan airways sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

964
0