20 майдан «Аэрофлот» авиакомпанияси Москвадан Тошкентга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Рейслар ҳар куни қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Москва – Тошкент
• учиб кетиш – 19:45;
• учиб келиш – 01:45.
Тошкент – Москва
• учиб кетиш – 03:45;
• учиб келиш – 06:10.
Москвадан тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши сабабли, 21 майдан «Россия» авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга бўлган рейслари бекор қилинади. Йўловчилар эса Москвадан амалга ошириладиган рейсларга қайта расмийлаштирилади.
Москвадан Тошкентга бўлган авиачипталар нархи 157 доллардан ва Тошкентдан Москвага бўлган авиачипталар нархи 248 доллардан бошланади.