• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 мая 2022

Навоийда ичида йўловчилари бўлган автобус ағдарилиб кетди: жабрланганлар бор

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1243
0
ИИВ ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқда Навоийда йўловчи автобус ағдарилиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 3 май куни соат 10:00 ларда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлида 1973 йилда туғилган К.Ў. Yutong русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида, 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1243
0