• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 мая 2022

Тошкентда 18 ёшли йигит Matiz'да "маневр" қилди

Йигитинг онаси ва тоғасига чора кўрилди.

788
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ёш йигитлар машинада Чилонзор тумани Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ўз йўналишини кескин ўзгартириб хавфли ҳолат юзага келишига сабаб бўлувчи ҳаракатлар қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳаракатларни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган 2004 йилда туғилган У.Ф. содир этганлиги аниқланган. Шунингдек, У.Ф.нинг онаси Х.М.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига мувофиқ (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Транспорт воситасини ишончнома орқали бошқариб келган У.Ф.нинг тоғаси М.А.га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

788
0