Жорий йилнинг 10 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Сент-Винсент ва Гренадин оролларининг БМТдаги доимий вакили Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.
Маълумот ўрнида, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.