Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.