• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 мая 2022

Тошкентда янги йил куни "огнетушитель" портлатган йигитлар қамалди

3 кишининг жиддий жароҳат олишига сабабчи бўлган 19, 25 ёшли 8 нафар йигит жазоланди.

1073
0
ИИВ

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир нечта йигитлар йўлнинг ўртасида "огнетушитель"ни портлатишган эди. Натижада, 3 нафар фуқарога тан жароҳати етган эди. 

ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида мазкур ҳолат бўйича 8 нафар шахсга нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

“Тўртта бармоғим синганди. Битта бармоғимни олиб ташлашган. Энди кейинги операцияда пай билан нервларни улашади. 55 кун даволандим. Судланувчидан биттаси моддий ёрдам кўрсатди. Ҳеч кимдан даъвойим йўқ. Судга ҳавола қиламан”, - дейди жабрланганлардан бири.

Қайд этилишича, судланувчиларнинг энг каттаси 25 ёшда, энг кичиги эса 19 ёшда.

Суд ҳукмига кўра, 5 нафар судланувчига нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш, 3 нафарига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

1073
0