• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 мая 2022

UzAutoMotors Президент берган вазифани бажардими?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси UzAutoMotors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиль харидида юзага келаётган навбатлар ҳақидаги саволга жавоб берди.

1098
0
Видеодан кадр

АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида журналист томонидан Давлат раҳбари UzAutoMotors'га автомобиль харидида юзага келаётган навбатларни 1 май санасига қадар бартараф этиш борасидаги вазифаси қўмита томонидан кузатиляптими, деган саволга Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси қуйидагича жавоб берди.

"Бу вазият бўйича дастлаб UzAutoMotors раҳбариятидан сўрасангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Биз уларни ҳимоя қилиш ниятимиз йўқ. Жаҳон бозорида бўлаётган ҳолатларни кузатишингизни тавсия қиламан. Номларини айтмасам ҳам йирик-йирик компаниялар ҳам автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатяпти.

Чунки, яримўтказгич масаласи турибди. Айтмоқчи бўлганим, бу фақат Ўзбекистондаги вазият эмас. Яна бир бор қайтараман, нима сабабдан бундай бўлаётганини UzAutoMotors раҳбариятидан сўрасангиз улар сизга батафсилроқ тушунтириб беради", — деди Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов.

1098
0