• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 мая 2022

Энди абитуриентлар бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларига ҳужжат топшириши мумкин — қонун лойиҳаси

Янги ўқув йилидан абитуриентларга фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача йўналишга ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳам кундузги, ҳам сиртқи ва кечки таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

1195
0
UzNews.uz

Абитуриентлар эндиликда барча таълим шаклларига ҳужжат топширишлари мумкин. Бу бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади.

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга оширилади.

1195
0