• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 мая 2022

Асакада операция вақтида бемор қорнида қолдириб кетилган салфетка қарийб бир йилдан сўнг олиб ташланди — видео

Аёл ичак тутилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Шундан сўнг, унинг ичагида бир йил аввал ўтказилган операцияда салфетка қолдириб кетилани аниқланган.

1313
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Асака шаҳар туғруқхонасида бемор қорнида унутиб қолдирилган салфетка 7 ой ўтиб жарроҳлар томонидан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Асака тумани ҳокимлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, тарқалган видео бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, Асака тумани "Ғанчаюз" МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган Ў.Д.ни 2020 йил 5 октябрь куни Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сонли туғруқ уйига акушер-гинеколог Ф.Хусанова ва доя Солиевалар қабул қилиб олган.

Режа асосида лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказилган. Кузатув давомида аёл ҳолати қониқарли деб баҳоланган. 2020 йил 7 октябрда қоғоноқ пардани туғруқдан олдин ёрилиш ташхиси билан туғруқ ўтказиш режаси тузилган.

Оила аъзолари билан суҳбат олиб борилиб, жарроҳлик муолажасига ёзма розилиги олинган. Жарроҳлик муолажаси кесерча-кесиш усулида ўтказилган.

Қайд этилишича, 7 октябрь куни ўғил чақалоқ туғилган. Аёл шифокор ва патронаж ҳамшираси назоратида бўлиш тавсияси билан уйига рухсат берилган.

2021 йилнинг 18 август куни Ў.Д. тумандаги шифохонага ўткир битишмали ичак тутилиши ташхиси билан ётқизилган. Операция қилингач, унинг ингичка ичагига ёт жисм тиқилиб қолгани маълум бўлган. Ёт жисм олинган ва у салфеткалиги аниқланган ҳамда ичак жароҳати тикилган.

"Аёл ва унинг фарзанди ҳозирда амалий соғлом. Саломатлиги бўйича ҳеч қандай шикоят ва эътирозлари йўқ.

Ташриф вақтида олинган видеоёзув келгусида шифокорлар орасида бундай қўпол хатоларга йўл қўймаслиги, ҳушёр бўлишлари учун олинган ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилган", — дейилади хабарда.

1313
0