• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 июня 2022

Қашқадарёда 700 кг номаълум ҳайвон гўштларини олиб кетаётган шахс ушланди

Фуқаро Damas’да ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган гўштларни олиб кетаётган бўлган.

813
0
Қашқадарё вилояти ИИБ

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 4 июнь куни соат 00.30 ларда Қашқадарё вилоят Кўкдала туман ҳудудида жойлашган "Умакайё" мунтазам ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Сурхондарё вилоятида яшовчи, фуқаро Б.Т бошқарувида бўлган Damas тўхтатилиб, текширилган.

Автомашина салони кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кг оғирликдаги номаълум ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.

Гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилди.

813
0