• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 июля 2022

Жиззахда хитойлик эркак кучукни бўйнидан осиб, олов билан куйдирди

Заводда механизатор бўлиб ишловчи хитойликка жарима солинди.

1651
0
Жиззах вилояти ИИБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак кучукни осиб, уни куйдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолатни “Xuaxin” ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи, Хитой Халқ Республикасида туғилган Ман Минг содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ томонидан Ман Мингга нисбатан МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади. (1 БҲМ 900 минг сўм).

1651
0