• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 августа 2022

Туркияда бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади

Мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

767
0
МОҚ

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

  • олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари.

Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.
767
0