Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 август куни Норин туманидан оқиб ўтувчи "Қорадарёда" Норин тумани “Учтепа” МФЙ ҳудудида яшаган 12 ёш қиз бола ўртоқлари билан чўмилиш мақсадида бориб, чўмилиш вақтида чўкиб кетган.
Қизча чўкган кундан буёғига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сувда қутқарув-қидирув гуруҳи сув остида ҳамда Норин, Тўрақўрғон, Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилар, Миллий гивардия, Ички ишлар ҳодимлари ва кўнгилли фуқаролар билан биргаликда сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.