• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 12 сентября 2022

Ўзбекистонликлар янги ҳафтани +34 даражагача бўлган ҳароратда ўтказишади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

682
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 12 сентябрь куни кундузи Ўзбекистон бўйича Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон  натижасида +23…+28 даража атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. 

Республика бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +10…+13 даражани ташкил этади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво +28...+30 даражагача исийди.

14 сентябрдан ва иш ҳафтасининг охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечалари ҳаво ҳарорати +12…+17 даражагача, кундуз кунлари +29...+34 даража атрофида бўлади.

682
0