• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 марта 2021

Фарғонада чўкиб кетган спортчи ўқувчининг жасади топилди

13 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида Катта Фарғона каналига чўкиб кетганди.

1559
0
ЎзА

5 март куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 13 ёшли Умиджон Абдусатторов эҳтиётсизлик оқибатида Беруний маҳалласидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетганди.

22-мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган Умиджон шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти ФВБнинг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. 

Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

1559
0