• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 октября 2022

Сурхондарёда тиббиёт ходимлари жанжаллашди

Ҳамшира ва унинг яқинлари шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган.

1338
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамшира фарзандининг кўз ўнгида ваҳшийларча калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Аниқланишича, Денов туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб, жорий йил 18 октябрь куни эрталаб соат 10:00 атрофида зиддиятли ҳолат юзага келган. Ушбу ҳолатга С.Т.нинг яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган.

Шунингдек, тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар вақтинча ишдан четлаштирилди. Калтакланган ҳамшира қизнинг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Бош прокуратура хабарига кўра, Д.И.ни калтаклаганларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

1338
0