• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 марта 2021

Қурол назорати Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилиши мумкин

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилди.

981
0
Иллюстрация

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини “Қурол тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштириш, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳани тайёрлашда қурол муомаласи соҳасидаги хорижий тажриба, хусусан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон, Молдова, Латвия, Грузия ва бошқа бир қатор давлатларнинг қурол муомаласи соҳасидаги қонунлари ўрганиб чиқилган ҳамда мамлакатимиз қонунчилигига мос келадиган нормалар қисман инобатга олинган.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қурол эгаларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишидаги масъулияти оширилишига, шунингдек, уларни бузганлик учун жавобгарлиги аниқ белгиланишига хизмат қилади. 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилганди.

981
0