• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 4 марта 2021

Тошкент шаҳрининг икки туманида бош солиқчилар ўзгарди

Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманига янги ДСИ бошлиқлари тайинланди.

1461
0
Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларига янги ДСИ бошлиқлари тайинланди.

Иминджанов Умид Баҳрамович Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

У бунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Маликов Абдумуҳтор Абдугафурович Тошкент шаҳри Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

А. Маликов янги лавозимга тайинлангунга қадар Яшнобод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

1461
0