• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 декабря 2022

Кучли қор сабаб Самарқанд халқаро аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чеклов 13:00 гача давом этади.

821
0
Uzbekistan Airports

Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кўриниш 1000 м гача, қор, ҳаво ҳарорати -5, ишқаланиш коэффициенти 0,28.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Ҳозирда аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда – бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

821
0