• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 декабря 2022

Қашқадарёда Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб, қочиб кетди

Ҳайдовчи қидирилмоқда. Қиз эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

1133
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қарши шаҳар, "Насаф" кўчасида жойлашган "Оригинал" супермаркети рўпарасида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 13 ёшли Х.Д.ни уриб юборган.

Аммо, ҳайдовчиси қизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан, қочиб кетган. Натижада, Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

1133
0