• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 января 2023

Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Натижада, ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган.

841
0
t.me/ekoqash

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани "Назартепа" МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.

Ўрганишлар давомида, "Индорама Агро" МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирганлиги оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги аниқланган.

Ноқонуний, рухсатсиз, дарахтларни кўчириш тартиб-қоидаларига амал қилинмасдан кўчирилганлиги натижасида ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан етказилган зарарни ундириш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

841
0