• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 января 2023

Дарё ва кўллар устидаги музларда конки ва чаналарда учмаслик тавсия этилди

Муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори.

918
0
ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўл ва дарёлар устидаги музларда учмасликни тавсия қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди.

Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида конки ва чаналарда учишмоқда.

"Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашгани, шунингдек муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади", — дейилади хабарда.

Аҳолига сув ҳавзалари устидаги музларда учмаслик тавсия этилади.

918
0