• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 февраля 2023

Тошкентда 50 кишига "Умра"га чипта олиб бераман деб пулларни "ухлатган" шахс ушланди

Улар "Тошкент-Қувайт-Мадина" йўналиши бўйича авиачипталар олишида ёрдам беришни ваъда қилган.

1215
0
UzNews.uz

Тадбиркорларга авиачипта банд қилишда ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Яккасарой туманида Ж.Р. ва бошқалар "И.Т." ва "Т.А." МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони "Умра" сафарига юбориш учун "Тошкент-Қувайт-Мадина" йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1215
0