• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 марта 2023

Flynas авиакомпанияси Жидда ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Рейслар ҳафтасига 4 маротаба мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

802
0
UzNews.uz

Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Биринчи йўловчи рейси жорий йилнинг 27 мартига мўлжалланган, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Унга кўра, Airbus A320neo самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

"Авиакомпания 2022 йил сентябридан Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича Бокуга техник қўниш билан йўловчи рейсларини амалга оширмоқда. Ушбу рейслар 2023 йилнинг 24 мартигача амалга оширилади, шундан сўнг авиаташувчи янги парвозлар жадвалига ўтади", — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Flynas беш йил давомида World Travel Award ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг етакчи арзон авиакомпанияси деб топилган.

802
0