• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 февраля 2021

Оҳангаронда маҳкум ходимлар томонидан калтакланди. Омбудсман ишни прокуратурага “оширган”

Калтакланган маҳкумга нисбатан эса суд-тиббий экспертиза тайинланган.

915
0
Иллюстратив фото / uznews.uz

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Оҳангарондаги 48-сон манзил-колонияда маҳкум Файзулло Маюнусовнинг майор ва оперлар томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Омбудсманнинг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича сектор ходимлари Тошкент вилоятидаги мазкур манзил-колонияга бориб, маҳкум Файзулло Маюнусов билан якка тартибда суҳбат олиб борган.  

“Суҳбат якунлари бўйича маълумотнома тайёрланиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди ва улар томонидан экспертларни жалб этган ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олинган ҳамда келгусида бу борада батафсил маълумот тақдим этилади.

915
0