• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 июня 2023

Президентлик сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетени намунаси эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси бюллетенларнинг шакли ва матнини тасдиқлади.

347
0

Бугун, 9 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.

Шунингдек, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш белгиланди.

МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган. 

Таъкидланишича, 25 та ОАВнинг 124 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилиб, ҳозирги кунга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг сони 353 нафарни ташкил этмоқда.

347
0