• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 августа 2023

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти қисман узилди

Бектемир, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти тўхтатилди.

709
0
UzNews.uz

Бугун, 10 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг Бектемир, Олмазор ва Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан баъзи маҳалла ва кўчаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти Ахборот хизмати.

Газ таъминоти қисман тўхтатилган ҳудудлар:

Олмазор туманида соат 10:00 дан 18:30 гача:

— "Қизғалдоқ" МФЙда қисман.

Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:

— "Номданак" МФЙда қисман;
— "Қўшқўрғон" МФЙда қисман.

Бектемир туманида соат 14:00 дан 17:00 гача:

— "Мажнунтол" МФЙда қисман;
— Роҳат кўчасида қисман;
— Чексарой кўчасида қисман;
— Барданкўл кўчасида қисман;
— Мотрудий кўчасида қисман.

709
0