• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 9 ноября 2023

Фурқат Сидиқов бирданига уч давлатга, АҚШ, Бразилия ва Канадага элчи бўлди

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов бир вақтнинг ўзида бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Канада элчиси этиб тайинланди.

708
0
twitter.com/FurqatSidiq

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов жорий йил май ойи бошида АҚШ президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширгани ҳақида хабар берган эдик.

708
0