• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 декабря 2023

Тошкентда 17 ёшли Турк фуқароси бўлган қиз 6 қаватдан ўзини ташлади — видео

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

3050
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 17 ёшли Туркия фуқароси 6-қават ойнасидан тушиб кетиш натижасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг UzNews.uz сўровига жавобан маълум қилишича, ҳодиса 30 ноябрь куни соат 18:30 ларда содир бўлган.

Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз номаълум сабабларга кўра, 6-қаватдан ўзини ташлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у шифохонада вафот этган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3050
0