• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 января 2021

Ўзбекистонда аҳолининг 11,2 фоизи пенсия ва нафақа олади

Аҳолининг катта қисми ёшга доир ва ногиронлик пенсиясини олади.

1767
0
UzNews.uz

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мамлакатда пенсия ва нафақа олувчилар сонини маълум қилди.  

Қайд этилишича, Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 824 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 147,2 минг нафар ёки (4%)га кўпайган.

Шундан, 2 млн 849 минг нафари (74,3%)ни ёшга доир пенсия, 386,5 минг нафари (10,1%)ни ногиронлик пенсия, 189,1 минг нафари (5,0%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 400,3 минг нафари (10,6%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

2020 йилда 333 минг 450 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.

Пенсия жамғармасининг 2020 йил учун даромадлар режаси 20 трлн 134 млрд сўм бўлиб, ижроси 20 трлн 592 млрд сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 176,2 млрд сўмни) ташкил этган.

Аввалроқ, келгусида пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши йўлга қўйилиши маълум қилинганди.

1767
0